Коронавирус билан касалланган болаларга диабет хавфи ошган
АҚШ юқумли касалликларни назорат қилиш марказлари тўплаган маълумотларга кўра, COVID-19 билан касалланган америкалик болалар ва ўсмирларда диабетга чалиниш хавфи ошган.
Болалар ва ўсмирлар ҳақидаги 2020 йилнинг мартидан 2021 йилнинг февралига қадар тўпланган маълумотлар: қарийб 0,8 миллионта касалланиш ҳолати таҳлил қилинди. Базадаги маълумотлар икки гуруҳга ажратилди: коронавирус билан касалланган беморлар ҳамда коронавирус билан касалланмаган, бироқ пандемияга қадар ўткир респиратор касалликларни бошдан ўтказганлар. Коронавирусни юқтирганларда кейинчалик диабет касаллиги ривожланиши кўпайгани олимларнинг эътиборини тортди.
Таҳлилларга кўра, (ковид билан) касалланганлар орасида диабет билан хасталаниш эҳтимоли бошқаларга нисбатан 2,66 марта ошган. Олимларнинг тахминига кўра, бу стресс ҳолатидаги гипергликемия (қонда қанд миқдорининг ошиб кетиши) ёки ошқозоности бези ҳужайрасига вирус юқиши оқибати бўлиши мумкин. Шунингдек, COVID-19 билан касалланганда қабул қилинган дорилар ҳам таъсир кўрсатган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter