Коронавирусни енгган Черногорияга пандемия қайтди — касаллар сони 38 нафарга етди
Черногорияда, 22 июнь ҳолатига кўра, коронавирусни юқтирганлар сони 38 нафарга етди. «Коронавирусдан холи мамлакат» мақомини сақлаб туриш учун Черногорияга бир ой ҳам кўплик қилди.
Мамлакатдаги клиник марказ бош шифокори Евто Эракович 9 нафар бемор касалхоналарга ётқизилгани, бир нафар оғир аҳволдаги бемор ўпкани сунъий вентиляциялаш қурилмасига улаб қўйилганини маълум қилди.
Маълумот учун: мамлакатда эпидемия бошланганидан бери 362 та ҳолат қайд этилиб, 9 нафари вирус қурбонига айланган.
Эслатиб ўтамиз, Черногория коронавирусни енгганини мамлакат президенти Мило Жуканович 25 май куни эълон қилган ва 2 июнь куни мамлакатда эпидемия тугагани расман эътироф этилганди. Бироқ чегаралар очилганидан кейин мамлакатга одамлар билан бирга вирус ҳам кириб келишни бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter