Коронавирусни юқтирганлар сони Москвада 100 мингга яқинлашди

Россия пойтахти Москва шаҳрида коронавирусни юқтирганлар сони 98 522 нафарга етди.
Бу бутун Россия (177 160) дагининг ярмидан кўпдир.
Янги аниқланаётган касаллар борасида ҳам аҳвол шу — 10 699 та ҳолатнинг 5 846 таси Москвага тўғри келган.
Москвада COVID-19 қайд этилган беморларнинг 956 нафари вафот этган, 10 259 нафари тузалиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter