Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг оғир шаклини аниқловчи тест яратилди

Коронавируснинг оғир шаклини аниқловчи тест яратилди

Фото: «Kp.ru»

Буюк Британия олимлари коронавирусни юқтирган беморларда касалликнинг оғир ўтишини олдиндан аниқловчи тест яратишди. Таҳлил инсон қонидаги беш цитокин асосида олинади, деб ёзмоқда «Respiratory Research» журнали.

Цитокинлар — бемор организмида иммун ҳужайралари шаклланишига олиб келувчи реакцияни ишга туширувчи сигнал молекулалари. Аксарият коронавирус оғир кечувчи беморларда иммунитетнинг касалликка реакцияси ўта кучли кечиши оқибатида қонда цитокинлар даражаси ошиб кетади. Буни «цитокинлар бўрони» ҳам дейишади.

Ушбу молекулалар таҳлили асосида цитокин бўронига мойилликни топиш ҳамда саломатлиги кўпроқ хавф остида қолувчи беморларни олдиндан аниқлаш мумкинми, олимлар бунга уриниб кўришди. Бунинг учун Саутгемптон университет шифохонасига келтирилган юзлаб беморларнинг қон намуналари таҳлилдан ўтказилди. Натижада коронавирусга қарши ўта кучли реакция бериш хавфини кўрсатувчи цитокинлар топилди.

Тадқиқотчилар таҳлили шундай чиққан беморларни дарҳол интенсив даволаш бўлимларига ўтказиш, ўпкани сунъий вентиляциялаш қурилмаларига улаш имкониятларини олдиндан ҳозирлаб қўйиш керак, дейишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг