Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коррупцияга қарши курашда АҚШ тажрибаси йўлга қўйилади

Коррупцияга қарши курашда АҚШ тажрибаси йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 20 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатларига ташрифи бошланди

Ташриф доирасида АҚШнинг коррупцияга қарши курашувчи идоралари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишдилар .

Шунингдек хорижий коррупция амалиётлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, бозорни манипуляция қилиш, инвестиция маслаҳатчиларининг фирибгарлиги, солиқ тўлашдан бўйин товлаш каби кенг кўламли молиявий жиноятларни қамраб олган.

Учрашувда мезбонлар томонидан коррупцияга оид ишларни кўриб чиқишнинг хусусиятлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва коррупцияга оид тергов ишларини назорат қилиш хусусида фойдали маълумотлар берилди.

Мулоқот давомида томонлар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар сонини камайтиришга қаратилган профилактик чора-тадбирлар сифатида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, коррупцияга қарши курашда давлат томонидан амалга оширилаётган самарали чоралар, шунингдек, коррупциянинг олдини олишда замонавий ахборот технологияларининг ўрни юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг