Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига қўшимча вазифалар юклатилди

Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига қўшимча вазифалар юклатилди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 сентябргача:

  • Очиқ маълумотлар портали давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали билан интеграция қилинади;

2021 йил 1 августгача Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтида ва Порталда Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси ишга туширилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди. Агентлик, жумладан:

  • давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотларни Интернетга жойлаштириш мажбуриятлари ҳисобини юритади;
  • мурожаатлардан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни «Mening fikrim» веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқаради.

Фармонга кўра, «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2021 йил 1 декабрдан:

  • йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади;

қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет орқали жонли эфирга узатилади:

▫️ Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари;

▫️ тарафларнинг розилиги билан айрим ҳуқуқбузарликларга ва оилавий низоларга оид фуқаролик суд ишлари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг