Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коррупцияга қарши СИ-вазирни яратганларнинг ўзлари коррупцияда айбланмоқда

Коррупцияга қарши СИ-вазирни яратганларнинг ўзлари коррупцияда айбланмоқда

Фото: Vlasov Sulaj / AP

Албанияда коррупцияга қарши СИ-вазир (сунъий интеллектли вазир) — Диэллани яратганларнинг ўзлари коррупцияда айбланмоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Албания прокуратураси Диэллани яратишга бош-қош бўлган ҳукумат ташкилоти — Миллий ахборот агентлиги директори ва унинг ўринбосарини уй қамоғига олди. Улар давлат шартномаларини тузиш учун аризаларни «ўйин» қилган жиноий тузилмага алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Қайд этилишича, тергов Европа Иттифоқининг блокка қўшилиш талабларини бажариш мақсадида Албания расмийлари томонидан ташкил этилган кенг кўламли коррупцияга қарши кураш кампанияси доирасида ўтказилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Албания сунъий интеллектга вазир лавозими берилган дунёдаги илк мамлакат бўлганди. Diella сунъий интеллектли ботига давлат харидлари учун жавобгарлик юкланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг