Косонсой Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси амалга оширган 28 та тендер савдолари устидан мониторинг ўтказди.
Қайд этилишича, Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йилда 15 та бошланғич нархи 970 млн сўмга яқин ва 2024 йил биринчи ярим йиллигида 13 та 1 млрд 356 млн сўмлик тендер савдоларида буюртмачи ташкилот томонидан иштирокчилар («ISLAMOV TRADER» МЧЖ, «BERUNIY MEDICAL»МЧЖ) тақдим этган танлов таклифларини баҳолаш мезонларини белгилашда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарма томонидан буюртмачига (Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси) «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши юзасидан Махсус комиссия томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилишини бартараф этиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган. Шунингдек, қонунбузилишига йўл қўйган мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter