Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўзбўямачилик синдроми: Президентни қачонгача алдаймиз?

Кўзбўямачилик синдроми: Президентни қачонгача алдаймиз?

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида 2018 йилнинг 5 январ куни Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳамда Янгийўл шаҳрига боргани ҳақида хабар берган эдик. Жамоатчи мухбирларимизнинг хабар беришича, Тошкент вилоятига бориш чоғида давлат раҳбарининг кортежи Чилонзор тумани ҳудудидан ўтган.

Қизиғи шундаки, Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор тумани 6 даҳаси ҳудудидан ўтиши маълум бўлгач, мутасаддилар зудлик билан атрофни ободонлаштиришга, шу пайтгача бажарилмаган ишларни хаспўшлашга уринишган. Катта йўл ёқасидаги майдонда сунъий болалар майдончаси қуришган, спорт анжомларини ўрнатишган.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Бунинг нимаси ёмон дейишингиз табиий. Ажабланарлиси шундаки, турник, болалар арғимчоқлар ёмғирдан сўнг юмшаб ётган ерга тиқиб кетилган холос. Уларнинг асоси мустаҳкамланган, цементланмаган. Яъни номигагина, Президент кўзига чиройли кўриниш учун қилинган.

Бу ишлар вақтинча қилингани бугун маълум бўлди. Арғимчоқ ва турникларни ўрнатганлар бугун барча нарсани йиғиштириб кетишган. Бунгача ер уларнинг оғирлигини кўтаролмагани боис жиҳозлар йиқилиб, лойга қоришиб ётган.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Юқоридаги суратларни томоша қилиб, сўзларимизга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Шу ўринда Чилонзор тумани ҳокимлиги, умуман, юртимиздаги барча мутасадди идоралар раҳбарларига савол бермоқчимиз: «Жаноблар, наҳотки давлат раҳбарининг шунча танқидларидан хулоса чиқармадингиз? Ўзгаришингиз шунчалик қийинми? Президентни яна қачонгача алдамоқчисиз? Кўзбўямачилик синдромининг охири борми ўзи?»

«Xabar.uz» мазкур ҳолат бўйича Чилонзор тумани ҳокимлигидан изоҳ кутиб қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг