Криптомиллиардерлар сони 36 нафарга етди

Дунёда криптомиллиардерлар сони 36 нафарга етди, дейилади H&P ва New World Wealth ҳисоботида.
Криптомиллионерлар сони эса бир йил ичида 40 фоизга ўсиб, 241,7 минг нафарга етган. Асосий ўсиш биткоин эгаларига тўғри келди — улар 145,1 минг нафарни ташкил этмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 70 фоиз кўпдир.
Криптовалюталарни қабул қилиш бўйича юрисдикциялар рейтингида Сингапур етакчилик қилмоқда, кейинги ўринларда Гонконг, АҚШ, Швейцария ва БАА жойлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter