Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Криштиану Роналду «Бавария»га ўтиши мумкин

Криштиану Роналду «Бавария»га ўтиши мумкин

Фото: «Eurosport»

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Мюнхеннинг «Бавария»си португал юлдузини диққат билан кузатмоқда, чунки хабарларга қараганда, у «Манчестер Юнайтед»дан кетмоқчи.

Роналдуни қўлга киритиш имконияти «ПСЖ»дан кўра баварияликларда юқорироқ, негаки, Роналду Лига 1 (Франция чемпионати)га ўтишни ўз фаолиятида ортга чекиниш, деб ҳисоблайди.

CR7 Бундеслигани танласа, мюнхенликлар манчестерликларга 18 млн. евро атрофида бадал тўлашларига тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг