Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кучли зилзила пайти филларнинг ҳаракати лол қолдирди (видео)

Кучли зилзила пайти филларнинг ҳаракати лол қолдирди (видео)

Видеодан скриншот

АҚШнинг Сан-Диего ҳайвонот боғи филлари зилзила пайтидаги ҳаракатлари билан барчани ҳайратда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Калифорния штати жанубида 14 апрел санасида 5,2 магнитудали ер ости силкинишлари содир бўлганди. Ушбу ҳодиса чоғи ҳайвонот боғида олинган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Ҳайвонот боғининг филлар сақланадиган вольерида олинган тасвирлар кўрсатишича, бу зийрак жониворлар фавқулодда вазиятларда бирлашиб, «кризис режими»га ўтади.

Филлар орқама-орқа туриб, ташқи хавфни қаршилаш учун шай туришди (болалари бўлса одатда ўртага олишади). Зилзила ўтиб кетганидан сўнг, филлар тарқалишган, аммо бир-бирларидан унча узоқлашмаган.

Миллионлаб Reddit фойдаланувчилари ушбу видеога муносабатларини билдиришди. Энг яхши изоҳ: «Филлар учун оила — ҳамма нарсадан устун».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг