Кун давомида қўлқоп тақиш тавсия этилмайди — мутахассис

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолидан тушаётган муҳим саволларига жавоб берди:
— Автотранспортдан фойдаланишда қўлқоп кийиш талаб этилади, сабаби автобус ва метрополитенда сиздан олдин ёки ён атрофингизда касалликни симптомларсиз ўтказаётган беморлар бўлиши мумкин.
— Лекин, қўлқопларни кун давомида тақиб юриш тавсия этилмайди, чунки қўлқоплар совун билан ювилганда ёки антисептик воситалар билан ишлов берилганида тўлиқ зарарсизланмайди.
— COVID-19 инфекцияси бўйича эпидемиологик осойишталик тоифасидаги давлатлардан қайтган кишилар:
* изоляцияда бўлишлари;
* коронавирус инфекциясига тест текширувидан ўтишлари ёки антитаначаларни аниқлаш учун ИФА топширишлари;
* шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари, ниқоб тақишлари ва ижтимоий масофа сақлашлари керак.
— Касалликдан соғайганидан сўнг тест топшириш шарт эмас.
— Вирусга қарши антитаначаларни иммуноглобулин G ва M ларни текшириш муҳим бўлиб, бу таҳлил асосида инсон организмида касалликка қарши иммунитет ҳосил бўлганликни билиш мумкин.
— Енгил, ўрта, ўрта-оғир, оғир ва ўта-оғир даражаларда короновирус инсон организмида нафақат ўпка ва нафас аъзоларини, балки ошқозон ичак тизими, юрак-қон томир тизими ва маълум даражада буйраклар ҳамда бош мияни жароҳатлаши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter