Кун санаси: 17 май – Ёнғоқ байрами

Бугун кўпгина мамлакатларда ёнғоқ куни нишонланмоқда. Ҳа, шу биз севиб истеъмол қиладиган оддий, юмалоқ Греция ёнғоғининг байрами.
Бу байрам илк бор Америкада ихтиро қилинган ва ҳатто унга миллий мақом берилган. Календарда бундай ноодатий санани белгилаш ғояси биринчи марта 1949 йилда ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ифодаловчи Калифорния қишлоқ хўжалиги ташкилоти вакиллари томонидан айтилган. Бироқ, тўққиз йил давомида бу таклиф расмийлар томонидан маъқулланмади ва фақат 1958 йилда АҚШ Президенти ниҳоят расмий байрам санасини белгилади ва улар ўн еттинчи майда ёнғоқ кунини нишонлашга қарор қилишди.
Секин-аста «ёнғоқ» куни бутун дунё бўйлаб тарқалди. Тўғри бошқа мамлакатларда бу кун расман нишонланмайди, лекин ҳеч ким бизни бундай ёқимли воқеадан норасмий равишда қувонишимизга ва воқеа қаҳрамони – ёнғоқ ҳақида эслашимизга тўсқинлик қилмайди. Аслида, ёнғоқнинг келиб чиқиши Греция билан боғлиқми? Манбаларда келтирилишича, бу ўсимликнинг ватани – Марказий Осиё. Демак, биз ҳам бу кунни нишонлашга тўлақонли ҳақлимиз.
Ёнғоқ энг узоқ умр кўрадиган дарахт, у икки юз йилдан уч йилгача яшайди. Унинг ёғочи қимматбаҳо лекин камдан-кам қўлланилади: одамлар унинг мевалари учун етиштиришни афзал кўрадилар. Ёнғоқ – бу иссиқликни яхши кўрадиган ўсимлик – фақат олтинчи ёки саккизинчи йилда мева бера бошлайди.
Ёнғоқ юқори озуқавий таркиб, айниқса оқсил ва муҳим ёғ кислоталарининг манбаи ҳисобланади.
Шифокорларнинг тавсиясига кўра суткада 60 граммдан ортиқ бўлмаган миқдорда ёнғоқ истеъмол қилиш тавсия этилади.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, юз грамм ёнғоқ – 500-600 калория бўлиб, бу керагидан ортиқ миқдор деб ҳисобланади.Яқинда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, 60-70 ёшдаги одамларда ёнғоқ атеросклероз хавфини камайтириши аниқланди.
Яна шифокорлар ушбу мева юрак учун самарали малҳам эканлигини таъкидлашмоқда. Унинг таркибида катта миқдордаги омега-3 ёғ кислоталари мавжуд. Бу модда юрак ва қон томирлари учун жуда фойдали ҳисобланади. Шу боис бутун дунёда ёнғоққа бўлган талаб жуда юқори. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хорижга қиймати 1,2 млн долларга тенг бўлган 439 тонна ёнғоқ экспорт қилган.
Ўзбекистон энг кўп ёнғоқ маҳсулотини экспорт қилган давлатлар:
- Туркия – 128 тонна;
- Россия – 86 тонна;
- Грузия – 77 тонна;
- Ироқ – 68 тонна;
- БАА – 29 тонна;
- Озарбайжон – 21 тонна;
- Туркманистон – 14 тонна;
- Бошқа давлатлар – 16 тонна.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 11,4 млн долларга тенг бўлган қарийб 3 минг тонна ёнғоқ экспорт қилган. Энг кўп маҳсулот Россияга (509 тонна) экспорт қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter