Ла Лига президенти Мбаппега оид «сир»ни очиб қўйди
Ла Лига президенти Хавьер Тебас ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўтадиган жамоа номини айтди.
«Мбаппенинг ўтиши ҳақида нималар биламан? Агар мен эшитган гапларга ишонсак, Мбаппе 99,99 фоиз «Реал Мадрид» футболчиси бўлади», — деди Хавьер Тебас.
Аввалроқ Мбаппе «Реал Мадрид» билан келишувга эга экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ футболчи ҳам, Мадрид клуби ҳам бу келишув ҳақида ҳали очиқ маълум қилгани йўқ.
Франциялик ҳужумчи жорий мавсумда ҳам ПСЖ сафида сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. Унинг клуб билан шартномаси мавсум охирида тугайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter