Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ламин Ямалнинг отасини пичоқлаб кетишди

Ламин Ямалнинг отасини пичоқлаб кетишди

Фото: YeSport

«Барселона» клуби ва Испания терма жамоаси футболчиси Ламин Ямалнинг отаси — Мунир Назрауи пичоқлашдан олган жароҳатлари сабабли Каталониядаги шифохонага келтирилди. Бу ҳақда La Vanguardia газетаси маҳаллий полицияга асосланиб хабар берди.

Кўнгилсиз ҳодиса Матаро шаҳри (Испания)даги Фрэнк Маршалл кўчасида юз берган. Номаълум шахслар Назрауига пичоқда бир нечта жароҳат етказишган. Унинг аҳволи барқарор оғир дея баҳоланмоқда.

Полиция маълумотларига кўра, Мунир Назрауига ҳужум унинг иштирокида олдинроқ юз берган жанжал билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Назрауи Матаро шаҳридаги Рокафонда туманида кўчада ити билан сайр қилиб юрганида балкондан кимдир устига сув сепиб юборган. Оқибатда даҳанаки жанжал бошланиб, муштлашувгача бориб етган. Кейин жанжалкашлар тарқалишган. Кечга бориб номаълум шахслар Ямалнинг отаси билан яна жанжаллашишган ва пичоқ уриб жароҳат етказишган.

Полиция терговчилари ишни назоратга олиб, ҳужумда гумон қилинган бир неча шахсни ушлашди. Жиноятга гувоҳ бўлганлар ҳам топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг