Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергей Лавров Ўзбекистонга келмоқда

Сергей Лавров Ўзбекистонга келмоқда

Фото:«Uzreport news»

Жорий йилнинг 2 май куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида маълум қилинди.

Лавров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.

«Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокалар ўтказилиши ва сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда илгари эришилган Ўзбекистон-Россия келишувларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилиниши кутилмоқда. Томонлар халқаро муаммолар, минтақада хавфсизлкни таъминлаш масалалари, жумладан Афғонистонда тинчлик жараёнларини бошлашга кўмаклашиш юзасидан фикр алмашадилар» дейилади ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

3 май куни эса Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтадиган гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-учрашувида қатнашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг