Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Леди Гага Мадоннанинг рекордини янгилаб, Гиннесс китобига кирди

Леди Гага Мадоннанинг рекордини янгилаб, Гиннесс китобига кирди

Фото: Instagram/ladygaga

Леди Гага 3 май куни Рио-де-Жанейродаги Копакабана пляжида ўтказган концерт Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди. У аёллар орасида концертига энг кўп одам тўплаган қўшиқчига айланди, дейилади Гиннесснинг рекордлар китоби расмий сайтида.

Унинг бепул шоусини томоша қилиш учун қарийб 2,5 миллион киши келди ва Мадонна 2024 йил 4 майида худди шу ерда ўрнатган рекорд янгиланди.

Бу Леди Гага Бразилияда сўнгги 13 йилда берган илк концерт бўлди.

Аммо мутлақ рекорд 30 йилдан буён янгиланган эмас: Род Стюартнинг 1994 йилги янги йил шоуси 3,5 миллиондан зиёд томошабин тўплаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг