Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ливиядаги портлашда икки генерал ҳалок бўлди

Ливиядаги портлашда икки генерал ҳалок бўлди

Фото: EPA

Ливия пойтахти Триполи яқинидаги Жанзур шаҳарчасида жойлашган ҳарбий-денгиз билим юртида портлаш юз берди. Бу ҳақда «Al Arabiya» телеканали хабар берди.

«Almarsad» нашрининг «Twitter» саҳифасида берилган маълумотга кўра, портлаш оқибатида Жанзур ҳарбий-денгиз академияси командири, генерал Аҳмад Айюб ҳамда ҳарбий-денгиз билим юрти командири, генерал Салим Абу Салоҳ ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум қилинмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш ўқ-дори омборида содир бўлган. Портлашдан сўнг юзага келган ёнғин билим юрти кампусининг бир қисмига тарқалган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг