Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лондондан Сингапурга учган самолёт турбулент оқимга учради: бир йўловчи ҳалок бўлган

Лондондан Сингапурга учган самолёт турбулент оқимга учради: бир йўловчи ҳалок бўлган

Лондондан Сингапрурга SQ 321 ррейс билан учган Boeing 777-300ER самолёти кучли турбулент оқимга учраганидан сўнг Таиланднинг Бангкок шаҳрига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Ҳодисада бир киши ҳалок бўлган, ўндан ортиқ киши турли даражада тан жароҳатлари олган.

211 йўловчиси ва 18 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт ушбу ҳодисадан сўнг Суварнабхуми аэропортига учган ва маҳаллий вақт билан 15:45 етиб борган. Таиланд расмийлари жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида аэропортга маҳаллий тиббий бригадаларини жалб қилган.

Singapore Airlines авиакомпанияси таиландлик ҳамкасблари билан алоқа боғлагани ва керакли ишлар қилинаётганини билдирган.

«Таиландга ўз бўлинмамизни жўнатамиз. Улар керакли ёрдамни кўрсатишади», – деб ёзади авиакомпания. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг