Путин Лукашенкога ёрдам бериши мумкин

Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан мулоқотда бўлди ва Россия томони биринчи сўровданоқ ёрдамга келишга тайёр эканини билдирди. Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Беларусда норозилик намойишлари авжига чиқмоқда.
Лукашенко ва Путин телефон орқали мулоқотда бўлди. Суҳбат мазмунига кўра, Лукашенко Россиядан «хавфсизлик масалаларида» ёрдам сўраган.
«Путин барча масаладан бу қадар хабардор экани мени ҳатто бироз ҳайратга солди», — дейди Лукашенко.
Беларусда президентлик сайлови бўлиб ўтгандан сўнг, 9 августдан аҳоли норозилик намойишларига чиқа бошлади. Натижада милициянинг махсус кучлари ва тинч аҳоли ўртасида тўқнашувлар юзага келди. Намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ, шовқин кўтарувчи граната ва тутун чиқарувчи мосламалар ишлатилди.
Эслатиб ўтамиз, сайлов натижасига кўра Александр Лукашенко 80,1 фоиз, унинг асосий рақиби Светлана Тихановская эса 10,1 фоиз овоз олгани маълум қилинди. Аммо Тихановская бу натижани тан олмаслигини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter