Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маданият вазирлиги шоу-бизнес вакилларининг  номақбул ҳаракатларини кескин қоралади

Маданият вазирлиги шоу-бизнес вакилларининг  номақбул ҳаракатларини кескин қоралади

Фото: Xabar.uz

Кейинги пайтда санъаткорлар ва шоу-бизнес вакилларининг оммавий томошалар, телекўрсатувларни тасвирга олиш жараёни ва эфир вақтида турли номақбул ҳаракатларни содир этаётгани жамоатчилик ўртасида ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Маданият вазирлиги бу каби ҳолатларни кескин қоралайди ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакили деган номга доғ туширадиган ҳар қандай номақбул хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасиз эканини маълум қилади, дейилади вазирлик матбуот хизмати расмий муносабатида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июлдаги ПФ-168-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, лицензия талабгорларининг масъулиятини ошириш мақсадида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан доимий тушунтиришлар ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

Шу билан бирга, муассаса томонидан санъаткор миллий менталитетимиз, қадриятларимиз ва лицензия талаб ва шартлари, хусусан, санъаткор одобига риоя қилишлари, маъно-мазмунсиз ва тушунарсиз қўшиқларни куйламасликлари, жамоатчилик орасида ўзларини муносиб тутишлари, Ўзбекистон санъати нуфузи ва соҳа имижига салбий таъсир кўрсатувчи ишлардан тийилишлари кераклиги ҳақида доимий огоҳлантириб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 25 февраль куни Туркистон санъат саройида эстрада вакиллари билан ташкил этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг