Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Магнус Карлсен «олтин дубль» қайд этди

Магнус Карлсен «олтин дубль» қайд этди

Самарқанд шаҳрида рапид ва блиц шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Блиц йўналишида эркаклар ўртасида кечган баҳсларда норвегиялик Магнус Карлсен 20 имкониятдан 16 очко жамғариб, ушбу йўналишда ҳам чемпион бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ у рапид баҳсларида ҳам жаҳон чемпиони бўлганди. 

Ҳамюртларимиздан эса эркаклар орасида энг яхши натижани Шамсиддин Воҳидов ҳамда Нодирбек Якуббоев 12,5 очко билан қайд этди. Жавоҳир Синдоров 12 очко, Нодирбек Абдусатторов 11,5 очко тўплади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг