Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳаллий йўналишлардаги поездларда юк ташиш тарифлари ошириляпти

Маҳаллий йўналишлардаги поездларда юк ташиш тарифлари ошириляпти

2024 йил 1 декабрдан маҳаллий қатновда «Ўзбекистон темир йўллар» АЖга тегишли (инвентар) вагонларда юк ташишда ташиш тарифлари вагон туридан (универсал, махсуслаштирилган ва цистерна) келиб чиқиб, тариф ставкаларидаги вагон қисми 30 фоиз миқдорида оширилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизматига кўра, бу тўғридаги қарор компания томонидан кўрсатилаётган юк ташиш хизматларида вагон қисмига боғлиқ харажатларнинг ошиши ҳамда ушбу харажатларни қисман қоплаш ва юк вагон паркини янгилаш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 10 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-329-сонли қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиб, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг