Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳатма Гандининг кўзойнаги кимошдида 17 баравар қимматига сотилди

Маҳатма Гандининг кўзойнаги кимошдида 17 баравар қимматига сотилди

Фото: «Sky News»

Ҳиндистонлик таниқли ватанпарвар-маърифатпарвар Маҳатма Гандининг кўзойнаги Буюк Британияда бўлиб ўтган кимошди савдосида 260 минг фунт стерлинг (340 минг доллар)га сотилди.

Бу «East Bristol Auctions» аукционлар уйи кўзокнакка қўйган дастлабки нархдан 17 карра қимматроқ.

Кўзойнак охирги эгасига Жанубий Африкада 1910—1930 йилларда ишлаган амакисидан мерос қолган экан. Эътиборли жиҳати, қанчалик қимматбаҳо буюми борлигини унинг ўзи ҳам англамаган шекилли, кўзойнакни конвертга солиб аукционлар уйи почта қутисига ташлаб кетган. Конвертда шундай ёзув қолдирган: «Бу кўзойнак Гандиники бўлган, менга қўнғироқ қилинг».

«Бу биз кўрган кўзойнакларнинг энг машҳури ва энг қиммат тарихий буюмдир. Эгасига унга 15 минг фунт (20 минг доллар атрофида) бошланғич нарх қўйишимизни айтганимда ўтирган жойида йиқилиб тушишига сал қолганди», — деди аукционлар уйи вакилларидан бири Эндрю Стоув.

Якунда эса кўзойнак 17 карра қимматига сотилиб кетди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг