Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабгача таълим вазирлиги боғчалардаги кўзбўямачилик ҳақида баёнот берди

Мактабгача таълим вазирлиги боғчалардаги кўзбўямачилик ҳақида баёнот берди

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, берилган топшириқлар ижросини таъминлашда жойларда кўзбўямачилик, топшириқларни нотўғри талқин қилиш ҳолатлари кузатилган. Бу ҳақда вазирликнинг «Фейсбук»даги саҳифасида хабар берилди.

Қайд этилишича, нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, давлат-хусусий шерикчилик асосида янги турдаги мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш мақсадида тўлақонли фаолият кўрсатаётган давлат мактабгача таълим муассасаларини хусусийлаштириш, тадбиркорларга бериб юбориш ҳолатлари учраб турибди.

Моддий-техник базаси талабга жавоб бермайдиган, фаолият кўрсатмаётган мактабгача таълим муассасалари фақатгина Мактабгача таълим вазирлиги билан расмий келишилгандан сўнг хусусийлаштирилиши ёки давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларга берилиши мумкин. Шундай экан, мазкур йўналишдаги ишлар Мактабгача таълим вазирлиги назорати остида бўлиб, фуқаролар ва уларнинг фарзандлари манфаатлари бузилмаслиги учун барча кучлар сафарбар этилган.

«Мазкур ҳолатлар ҳақида хабардор фуқаролар Мактабгача таълим вазирлигининг (0371) 255-34-47, 255-34-58 телефон рақамларига ёки mtvmdo@gmail.com электрон манзилига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз», дейилади вазирликнинг саҳифасида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг