Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабларга «ташвиш» тугмалари ўрнатилиб МГ қўриқловига олинган

Мактабларга «ташвиш» тугмалари ўрнатилиб МГ қўриқловига олинган

Мактабларда хавфсиз муҳитни яратишга, ўқувчиларга нисбатан жисмоний хавф-хатарларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида шаҳар-туман марказларидаги барча таълим муассасаларига «ташвиш» тугмалари ва видеокузатув мосламалари ўрнатилган ва Миллий гвардия қўриқловига олинган.

Бу ҳақда Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраевнинг мамлакат аҳолисига мурожаатида маълум қилинади.

«Келгусида ҳам таълим муассасаларининг қўриқлов тизимини такомиллаштириш борасида «Хавфсиз таълим» концепцияси жорий этилиб, бу соҳада кенг кўламли ишларни давом эттирамиз», – дейди генерал-майор Жўраев.

Шунингдек, мурожаатда бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонлардаги савдо объектлари индивидуал қўриқлаш бўйича сигнализация воситалари ҳамда улар жойлашган ҳудудлар ҳам «ташвиш» тугмалари билан босқичма-босқич жиҳозланиши айтилади. Шу тариқа давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда «Хавфсиз бозор», «Хавфсиз дам олиш маскани» концепцияларини ҳаётга татбиқ этилиши таъкидланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг