Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Манба: Гвардиола мавсум охирида «Сити»дан кетади

Манба: Гвардиола мавсум охирида «Сити»дан кетади

Фото: Reuters

Манбаларга кўра, «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвадриола мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин. 

Британия матбуотидаги манбаларга кўра, Пеп Гвадриола ўн йилдан сўнг «Манчестер Сити»ни тарк этишга тайёрланмоқда. Бу шу ҳафта охирида, «Астон Вилла»га қарши ўйиндан кейин содир бўлиши мумкин. 

Илгари Гвардиола қўл остида ишлаган «Челси» нинг собиқ бош мураббийи Энзо Мареска унинг эҳтимолий вориси бўлиши мумкин. 

«Манчестер Сити» 55 ёшли Гвадриоланинг шартномаси кейинги мавсум охиригача амал қилишини эслатди. 

«Сити»даги 10 йиллик фаолияти давомида энг муваффақиятли футбол мураббийларидан бири ҳисобланган Гвардиола клуб билан 17 та йирик совринни қўлга киритди: жамоа олти марта Премер-лига, Чемпионлар Лигаси (2023 йилда), уч марта Англия Кубоги ва беш марта Лига Кубоги ютди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг