«Мангу олов»ни ўчириб қўйган ўзбекистонликлар Россиядан депорт қилиниши мумкин
Жорий йил 10 декабрь оқшомида Санкт-Петербургдаги Красное Село шаҳарчасида ўзбекистонлик оилаларнинг уч нафар фарзанди – 10 ва 14 ёшли ака-ука ҳамда яна бир 12 ёшли бола Хотира майдонидаги «Мангу олов»га қор улоқтириб, уни ўчириб қўйди.
Мамлакат ИИВ Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизматининг 11 декабрдаги маълумотига кўра, ўсмирларнинг оилалари Россия ҳудудида тегишли ҳужжатларсиз бўлиб туришган.
«Шу муносабат билан полиция иккала оилани Россия Федерациясидан чиқариб юбориш тўғрисида ариза билан судга материаллар тайёрламоқда. Содир этилган воқеага доир тергов материаллари, шунингдек, ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тергов органларига ўтказилди», – дейилади маҳаллий полиция билдиришида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter