Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«MaraPhone»: Африка ўзининг илк смартфонларини чиқарди

«MaraPhone»: Африка ўзининг илк смартфонларини чиқарди

Фото: «YouTube»

Африканинг Руанда мамлакатида смартфонлар чиқарувчи илк завод ишга тушди.

«Mara Group» компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи «Mara X» ҳамда «Mara Z» смартфонлари «Android» амалий тизимида ишлайди, нархлари 175 750 руанда франки (190 АҚШ доллари) ва 120 250 руанда франки (130 АҚШ доллари)га тенг.

Фото: «Hose.rw»
Фото: «Innovation Village»

«Бу Африкадаги биринчи смартфонлар заводи», — деди «Mara Group» бош директори Ашиш Таккар.

Унинг айтишича, бу қурилмалар кам пулга яхши сифатни истовчилар учун мўлжалланган.

Аммо «Reuters» ҳозир Африкада сотилаётган аксарият смартфонлар Хитойда тайёрлангани ва «Mara» смартфонларидан арзонлиги ҳақида ёзмоқда.

Таккарнинг айтишича, гарчи Хитой компаниялари ўз телефонларини Миср, Эфиопия, Жазоир ва ЖАРда йиғса-да, бутлови қисмлари четдан келтирилади.

«Чин маънода маҳаллий ишлаб чиқарувчи бизмиз: битта смартфон учун керакли мингга яқин бутловчи қисм — ҳаммаси шу ернинг ўзида тайёрланади», — деди компания бош директори.

Руандадаги «MaraPhone» заводини қуришга 24 миллион доллар кетган, бу ерда кунига 1200 дона смартфон тайёрланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг