Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марғилонда салкам 1 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар аниқланди

Марғилонда салкам 1 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Марғилон шаҳрида 963,5 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмларнинг савдога чиқарилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро С.А. ва бошқалар ўзларининг яшаш хонадонлари ва савдо дўконларида қонунга хилоф равишда сифат сертификати бўлмаган тиббий буюмларни сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, улардан умумий баҳоси 963,5 млн сўмлик 46 турдаги тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Прокуратура ва ДХХ Оҳангаронда дорифурушларни ушлаганди

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг