Марказий банк тўлов ташкилотига жарима солди ва бошқаларини огоҳлантирди
Марказий банк назорат қўмитаси йиғилишларида турли тўлов ташкилоти ва уларга хизмат кўрсатувчи банклар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарлар бўйича огоҳлантирилган.
BRIO GROUP МЧЖ (OSON) тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.
Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатини кўриб чиқиш бўйича муҳокамаларда 16 та масала кўрилди. Хусусан, кредит ташкилотлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга риоя этилиши, Марказий банкнинг пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижаларига доир масалалар таҳлил қилинди.
Натижада 1 та микромолия ташкилотини реестрдан чиқариш масала кўрилди ва 9 та тижорат банки фаолиятида қоидабузарликлар аниқланганлиги оқибатида чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter