Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк янги пулларни муомалага чиқарди

Марказий банк янги пулларни муомалага чиқарди

Фото:«Янги Ўзбекистон»

Бугундан янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 декабр куни Марказий банк янги кўринишдаги купюраларни намойиш этганди. 

Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) «Буюк Ипак йўли» ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг қадимий тарихига бағишланган.

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида «Ал-Ҳаким ат-Термизий» мақбараси тасвири туширилганлиги, аммо мақбара номи «Абу Исо ат-Термизий» деб хато ёзилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Марказий банк банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилиб, мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини маълум қилганди.

Таъкидлаш керакки, 2017 йил ва 2019 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг