Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий ва водий вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин

Марказий ва водий вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин

Фото: Xabar. uz

Бугун кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 27-32° бўлади.

Пойтахтимизда эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-29° бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи  жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг