Марокашда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2000 кишидан ошди
Марокаш ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2012 кишига, яраланганлар эса 2059 нафарга етганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 сентябрь куни (Тошкент вақти билан соат 03.12) да Марокашда 7 магнитудага тенг кучли ер силкиниши рўй берган эди.
Юз берган зилзила мамлакатда сўнгги 60 йил ичида содир бўлган зилзилалар ичида энг кучлиси бўлди. Фожиа муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter