Маъруф УМАРОВ: Меҳмонларни яқин жигарингиздек кутиб олиш керак
Навбатдаги меҳмонмимиз Тошкент шаҳрида жойлашган Inspira-S меҳмонхонаси раҳбари Маъруф Орифович Умаров.
Жудаям катта ижобий энергияга эга бўлган суҳбатдошимиз билан гуругунгимиз самимий кечди. У инглиз, рус ва ва япон тилида ўз она тилидек суҳбатлашади ва мана шу тилларни билиши қаҳрамонимизнинг дунё миқёсидаги меҳмонхоналарда ишлаши, ҳатто раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатишига сабаб бўлган.
Суҳбат давомида шуни англадикки, Маъруф ака кўп қиррали инсон, қаерда бўлмасин ўзбек урф-одатлари, қадриятларини намойиш қилишни яхши кўради. Интервю давомида кўп савол беришга ҳам ҳожат қолмади, аканинг ўзи қизиқарли тарзда ҳикоя қилиб берди. Бу албатта ўз касбининг моҳир устаси ва тажрибали инсонларга хос фазилат ҳисобланади.
– Асли самарқандликман, – дейди Маъурф ака. – 2004 йилдан бери Японияда яшаб келиб, 35 ёшимда Ўзбекистонга қайтдим. 15 йилдан буён меҳмонхона соҳасида ишлаб келяпман.
Самарқанд туризм коллежида ўқиб, битириб, ўша ерда диплом олиб, кейин 2004 йили Японияга кетганман. Туризм коллежида ўқиб юрганимда Германиядан мутахассислар келиб, бизларга меҳмонхонанинг хизматларини кўрсатган. Шундан бу соҳага қизиқиш бошланган. Коллежда шунингдек, мен инглиз тилини жуда яхши ўрганиб, кейин япон тилини ўрганишга бошлаганман.
Туризм коллежида иккинчи босқич бўлганимда, япон тили филологияси очилди. Шу ерда япон тилини ўрганиб, озгина «Афросиёб» меҳмонхонасида ҳам ишлаб, коллежни ҳам битирдим. Кейин Японияга бордим. Бу ерда бир-икки йил турли хил ишларда ишладим. 2006 йили меҳмонхонага резюмени берсам, мени «Формула 1» меҳмонхонасидан телефон қилишиб, «Келинг суҳбатга», дейишди. Суҳбатда 800 доллар маош эвазига ярим штатга ишга оламиз, дейишди. Меҳмонхонани шу даражада ёқтирардимки, шунга ҳам рози бўлдим. Орадан бир йил ўтди Доимо янгилик қилишга интилардим. Энг катта раҳбаримиз келганида шу ишларимни кўриб қолди ва мени ўша меҳмонхона бош директорининг биринчи ёрдамчиси қилиб тайинлади. Икки ойдан кейин ушбу меҳмонхона раҳбари бўлиб қолдим. Бегона юртда, ёш раҳбар, 24 ёшимда бош директор эдим. Ҳаммаси шундан кейин бошланди...
...Ватандошимиз Маъруф Умаровнинг Япония, Россия ва ҳозирда мамлакатимиздаги фаолияти ҳақидаги ҳикояси билан сайтимизнинг ютубдаги саҳифасида батафсил танишиб, катта таассурот оласиз деган умиддамиз.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter