Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур Иводзима ёдгорлиги ҳужумга учради

Машҳур Иводзима ёдгорлиги ҳужумга учради

Фото: NYP

АҚШнинг Виржиния штатидаги «Куантико» денгиз пиёдалари ҳарбий базаси киришида жойлашган Иводзима ёдгорлиги ҳужумга учради. Ушбу ҳайкал-мажмуа Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатган денгиз пиёдалари шарафига ўрнатилган.

Безориликни АҚШда ноқонуний юрган мексикалик 27 ёшли Мигел Алонсо Малдонадо Сориано содир этди. У воқеа жойида катта болға билан ҳайкалларни синдираётган вақтида қўлга олинди.

Ёдгорлик олти аскар ҳайкали мажмуасидан иборат бўлиб, безори шулардан бирининг бош қисмини бутунлай уриб синдирган ва бошқаларига ҳам шикаст етказган. Етказилган зарар бир неча юз минг доллар бўлиши айтилмоқда

Оқ уй ушбу воқеани кескин қоралаб, ноқонуний мигрантларга нисбатан депортация чоралари давом эттирилишини маълум қилди.

Маълумот учун: Иводзима ёдгорлиги аслида Арлингтонда жойлашган ва бронзадан ясалган. «Куантико»да эса унинг оҳактошдан ясалган ва кичрайтирилган нусхаси ўрнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг