Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур Kenzo бренди асосчиси коронавирусдан вафот этди

Машҳур Kenzo бренди асосчиси коронавирусдан вафот этди

Фото:«Getty Images»

Япониялик модельер, Kenzo бренди асосчиси Такада Кензо 82 ёшида коронавирус оқибатида вафот этди. Дизайнернинг оила аъзоларига кўра, у  Франциянинг Нейи-сюр-Сен коммунасидаги шифохоналардан бирида оламдан ўтган.

«Такада ярим аср давомида мода саноатининг рамзларидан бири бўлиб келди» -, дейилади мода уйи хабарида.

Такада Кензо 1939 йил Япония шимолидаги Химэдзи шаҳрида туғилган. (префектура Хего). 1965 йил Парижга кўчиб келган, 70-йилларда ўз брендига асос солган.

Унинг брендида Анри Руссонинг экзотик примитивизми осиёча руҳ билан уйғунлашиб кетгани айтилади. 1988 йилда ўзининг биринчи парфюмерия линиясини яратган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас