Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур мураббий саратон хасталигидан вафот этди

Машҳур мураббий саратон хасталигидан вафот этди

Швециялик футбол мураббийи Свен-Ёран Эрикссон вафот этди. У 76 ёшда эди.

Эрикссон 1982 йилда «Гётеборг» билан УЭФА кубогида сенсацион тарзда ғалаба қозониши билан машҳур бўлганди. Кейинчалик у «Бенфика» билан бир неча бор Португалия чемпионлигини, «Рома» ва «Сампдория» билан Италия кубогини ютган.

2000 йилда унинг бошчилигидаги «Лацио» узоқ йиллар давомида илк бор А Серия чемпионига айланди. 2000 йилда Эрикссон Англия терма жамоасини бошқарган тарихдаги биринчи хорижлик бўлди. У уни 2002 ва 2006 йилги жаҳон чемпионатлари, шунингдек, Евро-2004 финал босқичига олиб чиқди. Англия ҳар учала турнирда чорак финалга қадар етиб борган.

2010 йилги жаҳон чемпионатида Эрикссон Кот-дъивуар термаси билан ишлаган, бироқ Африка термаси Португалия, Бразилия ва КХДР ўрин олган гуруҳдан чиқа олмади.

Сўнгги йилларда Эрикссон Филиппинда ва Хитой Суперлигасининг турли клубларида ишлаган. 2024 йилнинг январида швед мутахассисида саратон касаллиги аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг