Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур хонанда Тина Тёрнер вафот этди

Машҳур хонанда Тина Тёрнер вафот этди

Тина Тёрнер узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. 2016 йилда унга ичак саратони ташхиси қўйилган, 2017 йилда эса қўшиқчига буйрак кўчириб ўтказилганди. Унга эри Эрвин Бах донорлик қилган эди.

«Рок-н-ролл маликаси» Тина Тёрнер Швейцариянинг Цюрих яқинидаги Кюснахтдаги уйида узоқ давом этган хасталикдан сўнг 83 ёшида вафот этди. Дунё мусиқа афсонасини йўқотди», деди хонанданинг вакили.

Rolling Stone журнали саккизта «Грэмми» мукофоти соҳибини замонамизнинг энг буюк қўшиқчиларидан бири деб атади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг