Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маст ҳайдовчининг полициядан қочиши оғир оқибатга сабаб бўлди (видео)

Маст ҳайдовчининг полициядан қочиши оғир оқибатга сабаб бўлди (видео)

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида маст ҳайдовчи полиция таъқибидан қочиб, икки болани уриб юборди.

Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан яширинишга уринган маст ҳолатда бўлган 63 ёшли эркак велосипед ҳайдаб кетаётган болалар билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида 11 ёшли бола воқеа жойида вафот этган, унинг ёнида кетаётган тўққиз ёшли бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Ҳайдовчи қўлга олинган ва унга нисбатан жиноий иш очилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг