Маст одамни чаққан илон алкоголдан заҳарланиб ўлди

Хорватияда маст одамни чаққан илон алкоголдан заҳарланиб ўлди. Бу ҳақда маҳаллий News Bar портали хабар берди.
42 ёшли Штеф Радулич иш юзасидан учрашувдан чиқиб, уйига пиёда қайтаётган эди. У маст эди. Шу боис йўлда ётган илонни пайқамади. Фақат оёғидаги қаттиқ оғриқдан сўнг ўрмалаб кетаётган илонга кўзи тушди.
Унинг айтишича, илон ўзини ғалати тутган: мажолсиз, гандираклаб, боши билан дарахтга икки марта урилган. Радулич илонни кўтариб ветеринарга олиб борганида газанда ўлиб бўлганди.
Экспертиза илон қонидаги алкогол даражаси 5,1 г/кг эканини кўрсатди, яъни бу дозадан илон омон қолмайди.
Штеф Радуличга эса илон заҳари таъсир қилмади. Шифокорлар алкогол токсинни зарарсизлантирган, деб тахмин қилишмоқда.
Буни ўқиганлар асло нотўғри хулоса чиқармасликлари керак, аслида алкогол — секин ўлдирувчи энг кучли заҳар, ҳатто илон ҳам дош бермади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter