Махсус комиссиянинг қарорига изоҳ берилди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков Махсус комиссиянинг ўқув жараёнларни онлайндан анъанавий шаклга ўтказилиши бўйича қарорига изоҳ берди.
«Республика комиссияси у ёки бу қарорни қабул қилишдан аввал вазиятни ҳар томонлама ўрганади. Ўзбекистонда вазият анча барқарорлашди. Ҳозир республикада кунига ўртача 1000та бемор қайд этилаётган бўлса ҳам, вазият бирмунча юмшоқ. Негаки, ҳозир шифохоналарда ётган беморларга нисбатан шифохоналардан чиқарилаётган беморлар сони кўп. Демак, касаллик аксарият ҳолатда енгил кечмоқда.
Пандемиянинг дастлабки даврида касаллик 85 фоиз ҳолатда енгил, 10 фоиз ҳолатда оғир ва 5 фоиз ҳолатда ўта оғир ўтди. Ҳозир эса касалларнинг 98 фоизида енгил кечмоқда. Демак, ҳозир беморлар деярли тўлиқ уй шароитида даволаниб, кассалликдан фориғ бўлишмоқда.
Ўзбекистондаги вазиятни тўлиқ ҳис қилган ҳолда, талаба, ўқувчиларга шароит яратиб бериш мақсадида ва офлайн шаклда уларнинг билим салоҳиятини ошини ҳисобга олиб, мана шундай қарор қабул қилинди», – деди Нурмат Отабеков.
Сўзининг якунида мутахассис шундай деди: «Ким билади, балки кассалик бир умрга келгандир. Биз у билан бир шароитда яшашга ўрганишимиз керак. Балки умримизнинг охиригача бу касаллик билан курашармиз».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter