Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Махсус мактаб-интернатлар ходимларига 50 фоиз устама тўланади

Махсус мактаб-интернатлар ходимларига 50 фоиз устама тўланади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигида ўтган йиғилишда ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлайдиган нодавлат ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлимлари (Ногиронлар, Кўзи ожизлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, Карлар жамияти) ходимларига ойлик тўлаш учун давлатдан субсидия ажратилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни тўлиқ таълимга жалб этиш мақсадида янги «Нурли маскан» номини олган мактабларда янги ўқув йилидан:

- қўшимча 850 та ўқув хоналари ва 1 минг 200 та ётоқхона ўрни ташкил этилади;

- давлат буюртмаси асосида ушбу мактаб кутубхоналари Брайль ёзувидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, бадиий ҳамда болалар учун мўлжалланган адабиётлар билан тўлиқ таъминланади.

2023 йилдан ушбу тажрибани республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, 3 мингдан зиёд заиф эшитувчи болаларга замонавий эшитиш мосламалари етказиб берилади. Бунга бюджетдан 11 миллиард сўм ажратилади.

Махсус мактаб-интернатларнинг барча ходимларига 50 фоиз устама тўлаш жорий этилади. Бунга  30 миллиард сўм берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг