Майк Тайсон «Tashkent City» ҳудудидан уй сотиб олди
Америкалик собиқ боксчи Майк Тайсон «Tashkent City» халқаро ишбилармонлик марказида қурилаётган Gardens Residence турар жой мажмуасидан ўзига уй сотиб олди. Бу ҳақда бино девелопер компаниясига асосланиб, «Халқ сўзи» хабар берди.
Маълумотларга кўра, мутлақ вазн тоифасининг собиқ чемпиони 2020 йил бошига қадар қуриб битказилиши кутилаётган апартаментдан харид қилган. Мазкур уй премиум классдаги ҳашаматга эга бўлиши айтилмоқда.
Тошкентда «Тайсонга қўшни бўлишни истайсизми?» ёзуви туширилган рекламалар пайдо бўлган эди. Компания вакили бу шунчаки айтилган гап эмаслигини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter