Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МегаФон Тошкентда экомониторинг тизимини яратишга оид лойиҳа ҳамкорига айланади

МегаФон Тошкентда экомониторинг тизимини яратишга оид лойиҳа ҳамкорига айланади

Тошкент, 25 апрел. «ИННОСАНОАТ. Марказий Осиё» Халқаро саноат кўргазмаси.

Фото: «Xabar.uz»

МегаФон Тошкентда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича дастурларни амалга оширишга ҳисса қўшади. Бу бугун пойтахт ҳокимлиги томонидан имзоланган келишувда кўзда тутилган. Яқин вақт ичида шаҳарда комплекс экомониторинг тизими ишга тушади.

Томонлар Тошкентда атмосфера ҳавоси ҳамда атроф-муҳитнинг бошқа таркибий қисмлари ҳолатини доимий назорат қилишни таъминловчи рақамли ечимларни жорий этишга оид лойиҳани ҳамкорликда ишлаб чиқишга келишишди.

«Атроф-муҳит муҳофазаси бугунги кунда кўплаб мамлакатларда устувор масалалар қаторида туради. Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ривожланмоқда, саноат корхоналари салбий таъсирни камайтириш йўлларини излашмоқда. Замонавий рақамли ечимлар бу вазифани осонлаштиради – улар нафақат реал вақт режимида атроф-муҳит ҳолатини кузатиш, балки вазият ёмонлашган тақдирда тезкор чора кўриш имконини беради. МегаФон Россиянинг бир неча ҳудудларида, шунингдек, саноат корхоналарида экологик назорат тизимларини жорий қилиш бўйича ижобий тажрибага эга. Биз Тошкент ҳокимлигига ушбу муҳим масалани ҳал этишда ўз ишланмаларимиз ва тажрибамизни таклиф этишдан мамнунмиз», — таъкидлади МегаФон корпоратив ва давлат сегментларини ривожлантириш бўйича тижорат директори Эмин Антонян.

«Биз МегаФон билан ҳамкорликда улкан имкониятларни кўряпмиз. Ўзбекистон рақамлаштиришни тараққиётнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаган. Мисол учун, 2020 йилда «Рақамли Ўзбекистон-2030» ҳудудлар ва тармоқларни ўзгартириш стратегияси кучга кирди. Сўнгги икки йилда Тошкентда жуда катта ишлар қилинди ва МегаФон билан ҳамкорлик – бошланган ишнинг мантиқий давомидир», — дейди Тошкент ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари Алексей Хен.

МегаФон’нинг Россия ҳудудларида муваффақиятли ишлаётган ечимлари орасида МегаФон Экология таҳлилий платформаси ҳам бор ва у атроф-муҳит таркибий қисмлари – ҳаво ва сув сифати баҳоларини акс эттириб боради, аномал кўрсаткичларни аниқлайди ва билдиришномаларни қулай форматда – электрон почта орқали, пуш-билдиришнома ёки SMS орқали юборади. Платформа автоматик режимда авария-қутқарув хизматларини ҳавода хавфли моддалар тарқалиши эҳтимолидан хабардор қилишга қодир ва экологик инсидентлар ва авария ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради.

***

МегаФон – бутунроссия рақамли имкониятлар оператори ва Россиядаги энг юқори мобил интернет тезлиги учун Ookla халқаро компанияси мукофотининг беш карра соҳиби. Компания АТ ва телекоммуникациялари йўналишларини бирлаштиради, мобил ва ўрнатилган алоқа, мобил ва кенг полосали интернет, рақамли телевидениэ ва ОТТ видеоконтент хизматлари, инноватсион рақамли маҳсулот ва хизматларни тақдим этади. Россияда компания хизматларидан 74,4 млн мижоз фойдаланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг