Мексика Эквадор билан дипломатик алоқаларни узди
Эквадор полицияси Китодаги Мексика элчихонасига куч ишлатиб бостириб кириб, Мехико сиёсий бошпана берган мамлакат собиқ вице-президенти Хорхе Гласни ҳибсга олди.
Шундан сўнг Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор ўз ташқи ишлар вазирига Эквадор билан дипломатик алоқаларни узишни топширди. Бу ҳақда Мексика президенти 6 апрел куни (Европа вақти билан) X (собиқ (Twitter) орқали хабар берди.
Элчихонага полиция ҳужумидан бир неча соат аввал Мексика Хорхе Гласга сиёсий бошпана беришга розилик берганди.
Бундан ташқари, Мексика ташқи ишлар вазири Алисия Барсена таъкидлашича, Мехико халқаро ҳуқуқни бузгани учун Эквадорни Халқаро судга беради. ТИВ раҳбарининг айтишича, ҳужум оқибатида мексикалик бир неча дипломат жароҳатланган.
Гласни Эквадор ҳукумати порахўрлик ва коррупцияда айблаяпти. У 2017 йилдан 2022 йилгача Эквадор қамоқхонасида бўлган.
Мексика элчихонасига ҳужумни президент Лопес Обрадор «халқаро ҳуқуқ ва унинг мамлакати суверенитетини ўта қўпол равишда бузиш, деб атади.
Ундан сал аввал Эквадор президенти офиси ўз баёнотида «Эквадор — суверен давлат» эканини ва Кито «ҳеч бир жиноятчининг озодликда қолишига йўл қўймаслигини» маълум қилганди.
Эквадор собиқ вице-президентининг Китодаги Мексика элчихонаси ҳудудида ҳибсга олинишини кузатган экспертлар буни «Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясининг қўпол бузилиши, дея таърифлаб, Мексика ва Эквадор ҳукуматлари ўртасига нифоқ солади.
Қизиқ факт: «WikiLeaks» асосчиси Жулиан Ассанж 2012 йилда Лондондаги Эквадор элчихонасидан бошпана топган ва етти йил — Эквадор ҳуқумати унинг сиёсий қочоқлик мавқеини бекор қилганига қадар шу ерда яшаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter