Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мексика президенти депутатларни хоинликда айблади

Мексика президенти депутатларни хоинликда айблади

Андрес Мануэль Лопес Обрадор.

Фото: «Rossaprimavera»

Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор парламент депутатларини хоинликда айблади, деб хабар берди «La Jornada»

Президент илгари сурган ташаббус — мамлакат электр энергетикаси тизимини давлат назоратига олиш ва истеъмолчилар учун нархларни пасайтириш кўзда тутилган ислоҳот лойиҳаси парламентда етарли овоз тўплай олмади.

Обрадор ушбу ҳолатни хусусий шахсларнинг манфаатларига хизмат қилиш ва давлатга хоинлик, дея таърифлади.

«Кеча Мексикада хоинлик юз берди, у халқ ва миллатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ўрнига гуллаб-яшнаш ва ўғриликка интилаётган хориж компанияларини очиқдан-ойдин ҳимоялашга ўтган бир тўда қонунчилар томонидан содир этилди. Депутатлар талончиларни қўллаб-қувватлашди», — деди Мексика президенти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг