Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Менинг фикрим» жамовий мурожаатлар портали қандай ишлайди?

«Менинг фикрим» жамовий мурожаатлар портали қандай ишлайди?

Фото: Камола Аҳмаджонова 

Ўзбекистон Президенти 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида Олий Мажлис раҳбарияти қонунлар муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб қилиш, бунинг учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, жумладан, Интернет тармоғида махсус «майдон»лар яратиши зарурлигини, шу муносабат билан мамлакатимиз фуқаролари давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалалар бўйича ўз фикрларини билдиришлари учун Интернет тармоғида «Менинг фикрим» деб номланган махсус веб-саҳифа ташкил этиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўтган эди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти ҳамда қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда meningfikrim.uz портали ишлаб чиқилиб, у 2018 йилнинг 20 апрелидан ишга туширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда жамоавий мурожаат фойдаланувчилар томонидан 4 босқичда юборилади:

— Авторизация ва мурожаатни яратиш;

— Экспертиза ва мурожаатни жойлаш;

— Мурожаатга овоз бериш;

— Мурожаатни кўриб чиқиш.

Камола Аҳмаджонова meningfikrim.uz жамовий мурожаатлар портали қандай ишлашини инфографика кўринишида акс эттирди. 


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг