Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Mercedes-Benz» ағдарилиб кетди

«Mercedes-Benz» ағдарилиб кетди

«Қамчиқ» довонида юк автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди.

Бугун, 2022 йил 8 октябрь куни соат 10:45 ларда, Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 198-километрида «Mercedes-Benz» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига ағдарилган.

Воқеа жойига зудлик билан ЙПХ ҳамда ФВВнинг «Қамчиқ» қутқарув гуруҳи ходимлари етиб келган. Ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳодиса оқибатлари бартараф қилинган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг